Мамлакат бўйлаб тур-сафар уюштирган саёҳатчилар «NeoNomad» - замонавий кўчманчи мақомини олиши мумкин. Бу ҳақда Маданият ва спорт вазирлиги маълум қилган. Бунинг учун республикамиздаги 20 та машҳур туристик манзилда бўлиш лозим. Улар рўйхатида «Байтерек» монументи, «Шимбулақ» тоғ-чанғи курорти, Ойша Биби мақбараси, Танбалитас петроглифлари, «Берель” музей-қўриқхонаси ва бошқалар мавжуд. Кейин эса махсус фоторамка фонида суратга тушиш ва "Неономад-2022" хештеги остида ижтимоий тармоқларда эълон қилиш лозим. Таъкидлаймиз, акция сентябрда амалга оширилиши мўлжалланган. Бундан ташқари, пойтахтда марказий ахборот маркази очилади, у қозоғистонлик ва чет эллик сайёҳларга хизмат кўрсатади.
Ержан Балтаев, Нур-Султон шаҳар инвестиция ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси раҳбари:
– Шаҳримизнинг туристик салоҳияти катта. Турли анжуманлар, кўргазмалар ташкил этамиз. Яъни бизнес туризми йўналишида ҳам иш олиб борилади. Шу билан бирга, сайёҳлар учун қулай шароит яратиш мақсадида инфратузилма лойиҳалари ишлаб чиқилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.