Халқаро гуманитар ёрдам комиссияси йиғилишида шундай қарор қабул қилинди. Давлат моддий захирасидан консерва маҳсулотлари, иссиқ кийимлар, қишки чодирлар, кроватлар, кўрпа-тўшаклар ажратилди. Юк Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти орқали Ҳалаб шаҳрига тўртта авиарейс ёрдамида етказиб берилади. Таъкидлаш лозимки, давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Сурия халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш тўғрисида топшириқ берган.
Абдумалик Сарманов таржимаси