Қозоғистонда «Рақамли нотариат» тизими ишга туширилди

Қозоғистонда «Рақамли нотариат» тизими ишга туширилди

Эндиликда қатор келишувларни масофадан, онлайн тартибда расмийлаштириш мумкин. Қозоғистонда «Рақамли нотариат» тизими ишга туширилди. Бу хизматни олиш учун enis.kz  сайтидаги «Рақамли нотариаль ҳаракатлар» сервисига кириш керак. Сўнгра фойдаланувчи минтақасини кўрсатади,  рўйхатга кўра хизмат тури ва онлайн-сертификат типини танлайди. Экспертлар таъкидлашича, ариа бериш учун электрон рақамли имзо керак.

Тўлқин Алиева, Республика нотариаль палатаси ҳуқуқшуноси:

- Ўзингизнинг WhatsApp номерингизни кўрсатишингиз керак, чунки сизга видеоқўнғироқ қилинади.  ИИН кўрсатилиши шарт, ариза берганингиздан кейин нотариусда тўла ахборот берилади. Шу жумладан, нотариус манзили, телефони, зарур маълумотлар ҳам. Бир муддат ўтгач ундан видеоқўнғироқ келади. Нотариус биринчи навбатда аризангиз ва ҳужжатларингизни текшириши зарур,  сўнгра нотариаль ҳаракат амалга оширилади. 

Таъкидлаш лозимки, ҳозирча «Рақамли нотариат» пилот тартибида ишга туширилди. Шунинг учун унинг доирасида пандемия даврида энг кўп талаб қилинган хизматлар амалга оширилади.

Айнур Асилханова, Қозоғистон Республикаси адлия вазирлиги эксперти:

- Унга давлат органлари, бошқа тегишли идораларда, мулк туридан қатъи назар барча корхоналарда манфаатларни тақдим этиш ҳақида ишонч қоғози ва мерос ишини олиб бориш учун ишончнома киради.

Лойиҳа дастлабки босқичда Павлодар, Ғарбий Қозоғистон ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида ишлайди. Яқин келажакда тизим ишлатиладиган ҳудуд ҳам, кўрсатиладиган онлайн нотариаль хизмат турлари ҳам ортади, дейди ишланма муаллифлари.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.