Сунъий интеллект лингвистикада қўл келади. Швейцария компанияси хорижий тилларни ўрганишнинг янги технологиясини ишлаб чиқди. Тизим 67 тил ва 60 шевадаги ҳар қандай видеони 100 фоиз таржима қила олади, улар орасида қозоқ тили ҳам бор. Айни вақтда дастур мусиқа ва турли шовқинларни ўчириб ташлайди. Ишланма муаллифлари таъкидлашича, у инсон овозини ҳам таржима қилиб бера олади.
Денис Красников, лойиҳа муаллифи:
- Яхши бир янгилик бор. Энди қозоқ тилидан ва қозоқ тилига таржима қилиш имконияти мавжуд. Мазкур дастур кимлар фойдаланишига мўлжалланган? Барча қизиқувчилар учун очиқ. Видео ишлаб чиқарувчи хусусий студия ёки кўп миқдорда таржима билан шуғулланувчи йирик компания ҳам дастурни ишлатиши мумкин. Компаниямиз ҳар хил тилларда видеоконтентни кўпайтиришга ёрдам кўрсатади. Ҳар бир инсон она тилида таълим олиши учун йўл очади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.