БССТ QazVacни ўрганяпти

БССТ QazVacни ўрганяпти

Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилишича, БССТ экспертлари барча ҳужжатларни текшириб чиққан. Апрель ойида улар вакцинанинг ўзини, халқаро стандартларга мослигини, ишлаб чиқариш жараёнларини ўрганади. Мутахассислар вакцина намуналарини ўз лабораторияларида тадқиқ қилади, сўнгра тавсия беради. Ишлар босқичма-босқич амалга оширилади. Барча тадқиқотлардан сўнг вакцина рўйхатга олинади.

Ажар Ғиният, Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири:

- БССТда Қозоғистон вакцинасини рўйхатига олиш жараёнги давом этяпти. Ўтган йили Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари онлайн тартибда ҳужжатларни ўрганди. БССТ мамлакатимизга махсус комиссия юборади, унинг аъзолари Қозоғистон вакцинаси қандай ишлаб чиқарилиши, завод халқаро стандартларга мослигини, маҳсулот бошқа давлатларда ишлатилиши мумкинлиги масаласини ўрганади.

Абдумалик Сарманов таржимаси