Йил охиригача мактабгача бўлган тарбия даргоҳларида яна 80 минг янги ўрин очилади. Маориф вазирининг Қосим-Жўмарт Тўқаевга берган ҳисоботига кўра, янги ўқув йилидан бошлаб 1-4 синф ўқувчилари тўлиқ бепул таом билан таъминланади. Ғани Бейсембаевнинг маълум қилишича, барча мактаблар офат тугмачаси, лицензияланган қўриқлаш хизмати, тезкор бошқарув марказларига уланган видеокузатув тизимлари билан таъминланади. Техник ва касб таълими тизими талабаларининг стипендияси 1 сентябрдан бошлаб эллик фоизга ортади. Келгуси йилдан бошлаб улар 100 фоиз кўпроқ олиши режалаштирилган. Вазир таъкидлашича, жорий йилдан бошлаб бундай талабаларни тайёрлаш ишига корхоналар ҳам иштирок этади. Ва улар коллеж битирувчиларини иш билан ттаъминлашни ўз зиммасига олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси