«Қозоқча бизнес кэмп». «Отандастар» жамғармаси шу номдаги янги лойиҳани амалга татбиқ қилмоқчи, ишланма муаллифлари фикрича, бу хориждаги юртдош-талабаларга ўз ишини очиш, йўлга қўйиш имконини беради. Бу ҳақда фонд президенти маслаҳатчиси Дидар Бўлат пойтахтда бўлиб ўтган талабалар билан учрашув чоғида маълум қилди. Унинг айтишича, хориждан келувчи ёшларнинг аксар қисми ўқишни тамомлагач, яна ўз юртига қайтади. Бу шу билан боғлиқки, улар келгуси ҳаётини Қозоғистон билан боғланган ҳолда кўрмайди ва таваккал қилишдан қўрқади. Шу боис, шундай ёшларни қўллб-қувватлашга қаратилган яна бир лойиҳа устида иш олиб борилмоқда, дейди мутахассис.
Дидар Бўлат, «Отандастар Фонди» маж президент маслаҳатчиси:
- 2019 йилда бу дастур бошланган. Сўнг, пандемияга тўқнаш келгач, бу ишни тўхтатгандик. Ҳозирда лойиҳа устидаги ишни қайта бошладик. Асосий мақсад – бизнес-ғоялари мўл бўлган ёш йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш. Биз уларга ғояларини ривожлантиришга кўмаклашамиз, шу йўл билан юртимизда тадбиркорлик соҳасида банд бўлган муваффақиятли шахслар сонини ошириш кўзланган.
Таъкидлаш керак, бугунги кунда мамлакатнинг 20 та олий ўқув юртида 7 мингга яқин талаба-қандас таълим олади. Уларнинг катта қисми Монголия, Хитой, Ўзбекистон ва Россиядан келган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси