IT-технологиялари ишловчи портатив контейнер моделини ишлаб чиқди. Сканер қаттиқ маиший чиқиндиларни текширади ва тегишлича қоғоз, пластик ва қурилиш шлаки контейнерини очади. Топширилган чиқинди учун ҳақ берувчи QR-терминал ҳам кўзда тутилган. 100 фоиз Қозоғистон хомашёсидан фойдаланиладиган ускуна таннархи паст, импорт ўрнини боса олади. Муаллиф фикрича, турк инвесторлари ва маҳаллий коммунал хизмат ходимлари ишланмага қизиқиш билдирган, улар лойиҳанинг иқтисодий фойда келтира олишини ўрганяпти.
Даулетбек Ағизам, кашфиётчи:
- Модель қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланади. Бошқа давлатлардаги шундай ускуналар электр тармоғига уланади. Ускунани, унинг чиқиндиларни сараловчи қисмини такомиллаштириш ниятидаман.
Салтанат Адиқанов, С.Аманжолов номли шарқий қозоғистон университети it-мактаби декани:
- Невшихирда лойиҳамизни юқори баҳолашди, лойиҳа ишлашга тайёр. Университет, шаҳар раҳбарияти, ҳокимлик лойиҳага қизиқиш билдирмоқда, ушбу лойиҳани келажакда албатта ҳаётга татбиқ этамиз, деб ўйлайман.
Абдумалик Сарманов таржимаси