Катта дубулға турнири ғолибаси Елена Рибакина – Қозоғистонда. Мухлислар ва яқинлари Уимблдон ғолибасини пойтахт аэропортида кутиб олди. Бугун Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси иштирокида матбуот анжумани ҳамда ёш спортчилар учун мастер-класс ташкил этилади. 13 июль куни теннисчи Алматига йўл олади. Аввалроқ Қосим-Жўмарт Тўқаев спортдаги юксак ютуқлари ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қўшган ҳиссаси учун Елена Рибакинани иккинчи даражали «Дўстиқ» ордени билан мукофотлаганди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.