Сайғоқлар масаласини ҳал этиш учун халқаро экспертлар ташрифи кутилмоқда

Сайғоқлар масаласини ҳал этиш учун халқаро экспертлар ташрифи кутилмоқда

Улар маҳаллий мутахассисларга сайғоқ популяциясини биологик асосда бошқариш бўйича қарор қабул қилишда кўмаклашади. Бу ҳақда мамлакат Экология ва табиий захиралар вазирлиги маълум қилган. Эслатамиз, республикамизда ушбу жуфттуёқли жониворлар сони ошгани кузатилмоқда. Ҳозирда улар миқдори - 2 миллион бошдан зиёд. Вазирликда таъкидланишича, жорий йилда республика штаби тузилган, агрономлар билан учрашувлар ўтказиляпти, инспекторлар эса ҳудудда патруллик қилади. Бундан ташқари, сайғоқлар экин далаларини пайҳон қилмаслиги учун ҳуркитувчи воситалар ўрнатилмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси