Қозоғистонда утилизация йиғими учун ставкалар камаяди

Қозоғистонда утилизация йиғими учун ставкалар камаяди

Автотранспорт ва қишлоқ хўжалиги техникаси учун утилизация йиғими ставкалари сезиларли равишда камаяди. Бу ҳақда Ҳукумат кенгайтирилган йиғилишида мамлакат бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди. Таъкидлаймиз, аввалроқ маълум бўлганидек, утилизация йиғимининг янги тарифи ой охиригача тасдиқланади.

Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:

- Ифлослантирувчи моддалар чиқишини камайтириш, чиқинди ва сув захираларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, кўллар тикланишига йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш давом этади. Автотранспорт ва қишлоқ хўжалиги техникаси учун утилизация йиғими ставкалари камайтириш ҳисобига қайта кўриб чиқилади.

Имтиёзли автокредитлаш дастури учун 100 миллиард тенге ажратилади

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси раиси айтганидек, имтиёзли автокредитлаш дастурига 100 миллиард тенгедан зиёд маблағ ажратиш кўзда тутилган. Бу аҳолининг маҳаллий эконом-класс машиналарини харид қилиш имкониятини кенгайтиради.

Абдумалик Сарманов таржимаси