Сўнгги 5 йилда биринчи марта Оролга сув қуйиш режаси 100 фоиз бажарилди

Сўнгги 5 йилда биринчи марта Оролга сув қуйиш режаси 100 фоиз бажарилди

Оролга сув қуйиш режаси салкам 100 фоизга бажарилди. Сўнгги 5 йил ичида илк марта денгизга жами 977 миллион кубометр сув юборилди. Авваллари йилига 350-400 миллион кубометр атрофида қуйилаётганди. Йил охиригача яна 500 миллион кубометр сув етиб бориши тахмин қилиняпти. Ҳозир Шимолий Оролда 22 миллиард кубометр сув бор.


Зейнолла Қазтўғанов, Оролирдарё ҳавзаси инспекцияси раҳбари ўринбосари:


Ўтган йиллари ёзда, суғориш мавсумида Орол денгизига секундига 7-10 кубометр сув қуйиларди. Жорий йилда бу кўрсаткич 10, ҳатто 11 марта, секундига 60-70 кубометргача ортди.


Шунингдек, 45 миллион кубометр сув Ақшатау, Сўрғақ ва Қамистибас кўлларига қуйилди. Бу эса балиқ хўжалиги ва туризм учун фойдали. Шу жумладан, Орол денгизида туз миқдори камаяди, балиқ популяцияси ортади. Айни вақтда, Сув захиралари ва ирригация вазирлиги Жаҳон банки билан бирга Шимолий Оролни сақлаб қолиш лойиҳасининг иккинчи босқичини рўёбга чиқаришга киришди. Унда сув билан барқарор таъминлаш ва иқтисодий-ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.


Абдумалик Сарманов таржимаси