Келажак сари қоидага риоя қилиб ҳаракатланамиз. Мамлакат йўлларидаги янги технологиялар йўл ҳаракати иштирокчилари учун қулайлик ва хавфсизлик шароити яратади. Энг муҳими, йўл-транспорт ҳодисалари олдини олади. Яқин келажакда Қозоғистонда муқобил йўл чизиқлари – проекцияли ва интеллектуал пиёдалар ўтиш жойлари, интерфаол йўл белгилари пайдо бўлади. Брифингда сўзга чиққан Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Нурдилда Ўразнинг айтишича, вазирлик йўл хавфсизлигини таъминлашга бағишланган семинар-маслаҳатлашув ташкил қилган.
Нурдильда Ўраз, Ички ишлар вазири маслаҳатчиси:
- Автомобиль йўлларида хавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадида вазирлик мутахассислари хорижий тажрибани ўрганди ва Алмати, Жамбил, Шарқий Қозоғистон вилоятлари учун пилот лойиҳа тақдим этди. Илғор техник ечимлар мамлакатимиздаги реал шароитларда синаб кўрилади, Қозоғистон йўлларига мослаштирилади. Проекцияли ва интеллектуал ўтиш жойлари, муқобил йўл чизиғи, ҳажмли 3D-форматдаги чизиқлар, интерфаол йўл белгилари ва бошқалар шулар жумласидан.
Абдумалик Сарманов таржимаси