Қосим Жўмард Тўқаев Қозоғистон халқига мурожаатида жорий йил кузида президент сайловини ўтказишни таклиф қилди. Давлат раҳбари таъкидлашича, адолатли Қозоғистонни барпо этиш борасида чуқур ва ҳар томонлама ислоҳотларни ўтказиш учун аҳолидан янгиланган ишонч мандати даркор. Президент давлат манфаатлари унинг учун ҳар нарсадан устунлигини таъкидлади. Шунингдек, Қосим Жўмард Тўқаев Президент қанча марта ва қандай муддатга сайланиши мумкинлиги масаласини кўтарди.
Қосим-Жўмард Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Узоқ ўйлаб, шундай хулосага келдим: Президент ваколати муддати ва қанча марта сайлана олиши масаласини қайта кўриб чиқиш вақти келди. Менинг таклифим шундай: Президент фақат бир муддат, 7 йил фаолият юритиши, қайта сайланиш ҳуқуқига эга бўлмаслиги зарур!
Қосим Жўмард Тўқаев таъкидлашича, Қозоғистонда келгуси йилда Мажилис ва маслихатлар депутатлари сайловлари бўлиб ўтади, сўнгра Ҳукумат ташкил қилинади. Шу тариқа, 2023 йил ўрталарига бориб мамлаатнинг барча асосий сиёсий ташкилотлари қайта ишга тушади ва янгиланади, деди Давлат раҳбари.
Абдумалик Сарманов таржимаси.