Машҳур қўшиқчи Роза Бағланованинг 100 йиллик юбилейи жорий йилда нишонланади. ХХ асрнинг машҳур опера ва эстрада ижрочиси миллий санъат ривожига катта ҳисса қўшди. Яқинда мамлакат пойтахтида СССР ва Қозоғистон халқ артистининг эксклюзив ҳайкали тақдимоти ўтказилди.
Тажен Бағланов, Роза Бағланованинг ўғли:
- Таъкидлаш лозимки, улар ўртасида ўхшашлик деярли мукаммал, 100 фоиз дейиш мумкин, биринчи кўрганимда ҳайратдан лол қолганман, аёлим ҳам, болаларим ҳам йиғлаб юборган. Биз унга шахсий тақинчоқларини, рўмол, сирғаларни қўшдик. Асли оддий эди. У мен учун биринчи навбатда она. Ҳатто унинг нақадар буюклигини, шу қадар аҳамиятли эканлигини вақт ўтиши билан тушундим. Улғайган сари одам кўп нарсани тушунар экан, баъзан хаёлан аввалги даврга қайтасан, у ёки бу вазиятда балки бошқача иш тутиш керакмиди, деб ўйлайсан.
Таъкидлаш жоизки, 2021 йилда ЮНЕСКОнинг 2022-2023 йилларга мўлжалланган хотира саналари тақвими ишлаб чиқилган. Рўйхатга Роза Бағланованинг 100 йиллиги ҳам киритилган. Қозоғистонда қатор юбилей тадбирлари ўтказилади. Мамлакатнинг бош шаҳрида Роза Бағланова номли халқаро вокал танлови ўтказилади. Бундан ташқари, Қизил Ўрда, Алмати ва Москвада концертлар ташкил этилади. Юбилей ЮНЕСКОнинг Париждаги штаб квартирасида ҳам нишонланади.