Роза Бағланова номли вокал ижрочилари танлови ғолиблари аниқланди

Астанада Роза Бағланова номли вокал ижрочилари танловининг якуний босқичи ниҳоясига етди. Финалчилар халқ артисти номи берилган «Қозоғистон» Марказий концерт залида маҳоратини кўрсатди. Саҳнага чиққан 16 қатнашчи онлайн-форматда юзлаб номзодлар ичидан танлаб олинди. Учинчи босқичга чиққанлар қаторида Марказий Осиё давлатлари вакиллари ҳам бор. Минтақа санъат дарғалари энг кучлиларни саралади. Ижрочиларнинг ҳар бири оркестр жўрлигида иккитадан қўшиқ куйлади. Улардан бири – Роза Бағланова репертуаридан бўлиши шарт. Биринчи халқаро танлов мукофот жамғармаси 5 миллион тенгени ташкил қилди.

Аманжол Ескермесов, танлов қатнашчиси, Ўзбекистон:

– Болалигимдан халқ ижрочиси Роза Бағланованинг қўшиқларини тинглайман. Ҳамма қўшиқларини куйлашни истайман. Лекин бу осон эмас. Унинг ўзига хос техникаси бор. Ўзбекистондан келдим, халқимиз Совет Иттифоқи давридан буён афсонавий қўшиқчини яхши танийди. Роза Бағланованинг бетакрор овози бор эди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.