Озарбайжонда таниқли ёзувчи ва жамоат арбоби бўлган Кемел Тўқаевнинг «Алоҳида топшириқ» китоби тақдимоти ўтказилди. Асар тақдимоти Боку халқаро китоб кўргазмасида ўтказилди. Озарбайжон тилига таржима қилинган қиссада уруш ва аскарларнинг қаҳрамонларча кураши ҳақида ҳикоя қилинади. Туркий маданият ва мерос жамғармаси мазкур асарнинг чоп этилишини молиялаштирди. Кемель Тўқаев қозоқ адабиётида детектив жанрига асос қўйган. Ёзувчи туркий маданият ва сўз санъати ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган. Эслатамиз, ўтган йили Кемель Тўқаевнинг «Тунги ўқ» қиссалар тўплами озарбайжон тилида чоп этилганди.
Ақтўти Раимқулова, Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти:
– Машҳур қозоқ ёзувчиси ва жамоат арбоби Кемел Тўқаевнинг «Туркий адабиёт дурдоналари» туркумида чоп этилган «Алоҳида топшириқ» асари жамғарма чоп этган навбатдаги асар бўлди. Кемель Тўқаев ёзувчилик фаолиятидан ташқари журналистика билан ҳам шуғулланган, Қозоғистоннинг маданий ва ижтимоий муаммоларини ёритган. Ушбу китоб жамғарманинг буюк ёзувчининг бой ижодини ўрганишга, адабий меросини оммалаштиришга қўшган ҳиссаси. Асар келгуси авлодлар учун муҳим маълумот манбасига айланишига ишонаман.
Абдумалик Сарманов таржимаси.