Россияда Ал-Форобий номли миллий университети филиали очилди

Россияда Ал-Форобий номли миллий университети филиали очилди

Омск шаҳрида Қозоғистоннинг Ал-Форобий номли миллий университети филиали очилди. Бу мамлакатимиз олий таълим даргоҳининг Россия ҳудудида иш бошлаган дастлабки филиали. Ҳозир абитуриентлар қабул қилиняпти. Унда икки давлат профессорлари ва олимлари дарс беради. Таълим қозоқ, рус ва инглиз тилларида олиб борилади. Қозоғистонлик фуқаролар унга Ягона миллий тест, россияликлар суҳбат натижасига кўра қабул қилинади. Омскдаги университет филиалида ўқиш учун Хитой ва Монголиядан абитуриентлар келиши кутилмоқда


Нуркен Абдиғали, Қозоғистон ал-Форобий номли миллий университети Рекрутинг департаменти директори:


– Филиал биринчи абитуриентларини қабул қилди. Ҳужжатлар 31 июлгача топширилади. Унда «Халқаро ҳуқуқ», «Божхона иши» ҳамда «Қозоқ тили ва адабиёти» таълим дастурлари бўйича мутахассислар тайёрланади. Ҳозирча фақат бакалавр дастури бўйича таълим берилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси