Қозоғистонда 82,2 миллион тонна нефть ва газ конденсати қазиб олинди

Йил бошидан буён қозоғистонда 82,2 миллион тонна нефть ва газ конденсати қазиб олинди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 физга кўп. 64 миллион тонна нефть ва 5 миллиард куб метр газ экспорт қилинди. Нефтни қайта ишлаш заводлари 10 ой ичида 11 миллион тонна нефть маҳсулоти ишлаб чиқарди, бу эса режадагидан анча кўп. Жорий йил оиригача 13 ярим миллион тонна бензин ва бошқа ёнилғи турлари чиқарилади. Энергетика вазирлиги нефть-газ соҳасида йил якунларини тақдим этди.

Алмасадам Сатқалиев, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири:
- Бугунги кунга келиб 50 миллион тоннадан зиёд Қозоғистон нефти жўнатилди. Муқобил йўналишларни ривожлантириш доирасида, шу жумладан, халқаро транспорт йўлаги орқали «Боку-Тбилиси-Жейхан» трубопровод тизими ёрдамида 1,5 миллион тонна Қозоғистон нефти юборилиши таъминланди. Озарбайжонлик ҳамкасблар билан «Боку-Супса» нефтепроводи орқали Қозоғистон нефтини экспорт қилиш масаласи кўриляпти.

Ғарбий Қозоғистон вилоятида ишга туширилган йирик «Рожковское» кони қўшимча табиий газ манбаи бўла олади. 2040 йилгача ундан 14 миллиард куб метр газ ва 7 миллион тонна конденсат олиниши режалаштирилган. 2023 йилда, «Жанубий Ақсай» ва «Шарқий Урихтау» конлари ҳам ишга туширилди. Геологоразведкага киритилган инвестицияларга келганда, ер ости бойликларидан фойдаланувчилар билан 9 миллиард долларга 5 та контракт тузилди. Республика Бирлашган Араб амирликлари, ва Хитой энергетика компанияларига уран етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.