Россия компаниялари жадаллик билан Қозоғистонга кўчмоқда. Бугун республикамизда рўйхатдан ўтган Россия иштирокидаги корхоналарнинг умумий сони 13 мингдан ошди. Таъкидлаш лозимки, бу жараён март ойида бошланган. Экспертлар маълум қилишича, россиялик тадбиркорлар санкциялар чангалида қолмаслик учун шундай йўл тутяпти. Мутахассислар тахминига кўра, воқеалар ривожи ва геосиёсий бўҳронга боғлиқ ҳолда Россия компанияларининг Қозоғистонда ишлашга интилиши ортади. Шунингдек, Беларусь компаниялари ҳам Қозоғистонда ишлашни маъқул кўра бошлади. Кўчиб келаётганлар илғор учлигида Ўзбекистон компаниялари ҳам бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси.