Қозоқ санъати намуналари – экспортга

Қозоқ санъати намуналари – экспортга

Қозоқ нақшлари туширилган ҳарир ёпинчиқлар, табиий тошлар билан безатилиб, мунчоқ қадалган ҳашаматли саукеле. Этник услубдаги тўй кийимлари дизайнери Анастасия Романованинг ҳар бир куни режалаштирилган. Сентябрда дизайнер Италиянинг Милан шаҳрида бўлиши кутиляпти. Унгача Туркияга боради ва 20 либосдан иборат коллекцияни тақдим этади. Модельер қозоқ колорити асосида яратилган дастлабки либосни 6 йил муқаддам яратган.

Анастасия Романова, тўй либослари дизайнери:

- Либосларимиз замонавий ва урфга мувофиқ бўлишини истардим. Ҳозирги мода ва миллий колорит уларда акс этиши керак. Шунинг учун биз тиккан кийимлар Қозоғистон бозорига чиқарилганларидан фарқ қилади.

Велюр ва барқут каби қалин газмоллардан воз кечиш, ўзига хос бичиш. Ҳар бир безак соҳибига кўра танланади. Ҳатто темпераменти ҳисобга олинади. Ҳатто «келин жавоҳири» деб аталадиган пушти кварцни кўриш мумкин. У нозик ва камтар қизларга ярашади. Нефрит эса саргузашт иштиёқмандларига мос. Бундай ёндашув ҳамюртларга ҳам, хорижликларга ҳам ёқади. Улардан кўплаб буюртмалар бор.

Анастасия Романова, тўй либослари дизайнери:

- Ўтган йилдан бошлаб чет эллардан кўйлак буюртма қила бошлашди. Германия, АҚШдаги кўп этник қозоқлар миллий услубда тўй қилишни истайди. Кўнглидагидек либос топа олмагач, бизга буюртма беради. Тайёрлаб, жўнатамиз.

Қозоқ маданияти кўп қиррали ва ўзига хос. Бу фазилат дунёнинг барча қисмларидаги одамларни ўзига жалб қилади. АҚШ, Россия, Польша, Франция ва ҳатто Жанубий Африкани ҳам. Заргар Георгий Мариниченко бу давлатлардан буюртма олади. Неоэтник услубдаги  тақинчоқлари оммалашган. Уста фақат Қозоғистон тошларидан фойдаланади. Анъанавий усулларда, замонавий датсгоҳлардан фойдаланмаган ҳолда уларга ишлов беради.

Георгий Мариниченко, заргар:

- Мен айнан неоэтник буюмлар яратишни истайман. Маданиятимизни намойиш қилиш учун уларни Германияга, Америкага олиб боришни истардим. Бу ер - ватанимиз. Мамлакатимиз маданиятини севаман. Унга сингиб кета олиш учун қозоқ тилини ўрганяпман. Бу жуда яхши.

Мазкур мисоллар фақат артистлар ва спортчиларимиз дунёга машҳур эмаслигини кўрсатади. Қаҳрамонларимиз иқтидорини тан олишлари учун кўп нарса керак бўлмади. Улар ўз иши билан шуғулланади ва Қозоғистонни яхши кўради. 

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.