Қозоғистоннинг қадимий хариталари намойиш этилди

Қозоғистоннинг қадимий хариталари намойиш этилди

Муаллифи: машҳур олим, Л. Н. Гумилёв номли Евроосиё миллий университети профессори Мухит-Ардагер Сидиқназаров. Тадқиқот ишлари давомида у амалда Европа ва Американинг барча мамлакатларини кезган. Хорижий кутубхоналарда, архивларда, картография марказлари ва музейларда у қадимий Қозоғистоннинг XVI-XIX асрларга оид хариталарини ўрганди. Олим 17 йиллик умрини раритетлар билан ишлашга сарфлади.

Мухит-Ардагер Сидиқназаров, сиёсатшунослик доктори, л.н. гумилёв номли евроосиё миллий университети профессори:

- Ушбу китоб илмий аҳамиятидан ташқари сиёсий мазмунга ҳам эга. Китоб биринчи навбатда илмий-тадқиқотчилар давралари, кенг китобхонлар оммасига атаб ёзилди. Қозоқ давлатчилиги барча европалик саёҳатчилар, элчи дипломатлар, ҳарбийлар томонидан тан олинган, унда 1465 йилда ташкил топган мамлакатимиз қандай ривожлангани аниқ кўрсатилган. Унда тарихимизга янгича нигоҳ бор, чунки Қозоғистонда мазкур хариталар биринчи марта илмий, маданий, ахборот айланмасига илк марта киритиляпти.

Китобда иллюстрациялардан ташқари турли хариталар муаллифлари – олимлар, географлар, дипломатлар ва саёҳатчилар ҳаёти, биографияси тўғрисида маълумотлар берилган. Шунингдек, қозоқларнинг давлат тузуми, маиший ҳаёти, этнографияси ҳақида ўрта асрларда нималар ёзилгани кўрсатилган. Таъкидлаш лозимки, ушбу ноёб асар икки йил аввал Брюсселда қозоқ, инглиз ва рус тилларида чиқарилганди.

Абдумалик Сарманов таржимаси