Ўрмон ёнғинларини эрта аниқловчи тизим ишга тушади

Ўрмон ёнғинларини эрта аниқловчи тизим ишга тушади

Қозоғистонда ўрмон ёнғинларини эрта аниқлайдиган тизим ишга туширилиши режалаштирилган. Бу реал вақт тартибида ёнғин ўчоқларини аниқлаш ва ахборотни тезкор етказиш имконини беради. Миллий парклар, қўриқхоналар ва алоҳида қўриқланадиган ҳудудларни кеча-кундуз ишловчи видеомониторинг ҳамда тутунни аниқловчи датчиклар тизими билан қамраб олиш мўлжалланган. Бундан ташқари, учувчисиз қурилмалардан фойдаланиш кўзда тутилган. Улар қарор қабул қилиш марказини ахборот билан таъминлайди ва ёнғинни бартараф этиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштиришга ёрдам беради. Учувчи ускуналарни хавфсиз эвакуация йўналишларини ишлаб чиқиш, шунингдек, жабрланганларни топиш ва қутқариш ишларида қўллаш режа қилинган.

Хуршида Абдуллаева таржимаси.