Орол муаммоси фақат биргаликда ҳал этилиши мумкин

Орол муаммоси фақат биргаликда ҳал этилиши мумкин

Астанада Марказий Осиёда сув хавфсизлиги масаласи муҳокама қилинди. Экспертлар, олимлар, экологлар, дипломатлар ва Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, бошқа давлатлар тегишли идоралари вакиллари иштирокида ўтган конференцияда Афғонистондаги Қўштепа канали қурилиши муҳокама қилинди. Лойиҳага кўра, каналга Амударё сувининг бир қисми олинади. Бу эса Ўзбекистон ва Туркманистон, шунингдек, мамлакатимиз сув таъминотига салбий таъсир кўрсатиги мумкин. Томонлар трансчегара сув захираларидан самарали фойдаланиш учун барқарор ривожланишнинг умумий стратегиясини ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатди. Барча тегишгли томонлар иштирокида сув дипломатияси юритилиши керак. 

Аслан Абдраимов, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазири ўринбосари: 

- Биз Афғонистон билан чегарадош эмасмиз, лекин улар оладиган сув умумий вазиятга таъсир кўрсатишини тушуниб турибмиз. Биз кўтаришни истаган биринчи масала, албатта, дипломатия, музокаралар жараёни. Биз келажакда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ишига афғонистонлик ҳамкасбларни жалб этиш зарур, деб ўйлаймиз. Фермерларимизни сув тақчиллигида ишлашга ўргатишимиз, томчилаб суғориш, ёмғирлатиш ускуналарини қўллашимиз керак. 

Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон сув тақсимотини келишиб олди 

- Ўзбекистон пойтахтида ўтказилаётган энергетика форумида учта Марказий Осиё давлати -  Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон суғориш мавсумида Сирдарё ҳавзаси сувидан самраали фойдаланиш ҳақида келишиб олди. Протоколга кўра минтақади ГЭСлар иши ва тақсимланадиган сув ҳажми белгиланди. Экспертлар фикрича, бу чора ҳар бир мамлакатнинг тегишли миқдорда таъминланиши, гидроэлектростанциялар барқарор ишлаши учун зарур. Бундай ҳужжат имзоланиши захираларнинг ўз ўрнида ишлатилишига олиб келади. Таъкидлаш лозимки, Сирдарё Марказий Осиё иқтисоди маромида ишлаши учун жуда муҳим. 

Абдумалик Сарманов таржимаси