Уни Қишлоқ хўжалиги ҳамда Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги ҳамкорликда тайёрлаган. Jerkarta.gharysh.kz геосервисида аввал ишлатилмай ётган ва давлатга қайтарилган ер участкалари кўрсатилган. Мутахассислар таъкидлашича, эндиликда қозоғистонликлар ер олиш учун маҳаллий ижро органларига мурожаат этиши мумкин. Шу тариқа, кўп йиллардан буён бекор ётган ҳудудлар қишлоқ хўжалиги айланмасига киритилади. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун имконият вужудга келади. Қайтарилган ерларни тақсимлаш жараёни шаффоф шаклда амалга оширилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси