Олис туманларга мобил аптекалар хизмат кўрсатади. Қарағанди туманида янги ижтимоий лойиҳа иш бошлади. Махсус мажмуалар билан жиҳозланган транспорт тасдиқланган график ва буюртмаларга кўра ҳаракатланади. Муҳими, унда етказиб бериладиган дори-дармонлар одатдагидан 15 фоиз арзон. Диспансер рўйхатидаги беморларга эса препаратлар бепул етказиб берилади.
Гамаль Тўқсамбаев, Қарағанди вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари:
- Афсуски, барча туманларда ҳам аптека тармоқлари кўнгилдагидек ривожланмаган. Шунинг учун мазкур кўчма пунктлар жуда долзарб. Бугунги кунда омикрон билан боғлиқ янги тўлқин бошлангани, касаллик кўп одамларга юқиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда аҳоли камроқ ҳаракатланиши учун дори-дармонларни етказиб беришга қарор қилдик. Препаратлар рўйхати катта, 2-2,5 минг номдаги маҳсулот етказиб берамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси