Ришат Шайхитдинов Алматига лонгбордда саёҳат қилди

Ришат Шайхитдинов Алматига лонгбордда саёҳат қилди

Лонгбордда Павлодардан Алматигача. Ришат Шайхитдинов атиги икки ҳафта давомида одатдагидан фарқ қилувчи транспорт воситасида бир ярим минг километр йўл босди. У йўлда деярли қийналмаганини билдирди. Чунки саёҳатчи автостоп воситасида кўп ерларга борган.

Ришат Шайхитдинов, саёҳатчи:

- Қозоғистонда лонгборд танлаш имконияти кенг эмас. Мен Павлодарда энг қимматини 35 минг тенгега сотиб олдим. Йўлга нима кераклигини билардим. Ўзим билан фақат иссиқ кийим, сув, мева-чева олдим.

Бир шаҳардан бошқасига тўрт ғилдиракли тахта устида саёҳат қилиш маънисизликдек туюлса ҳам, Ришат бунга ўрганиб қолган. Тонгги бешда йўлга отланади, ярми кун ичида 100 километр масофани босиб ўтади. Кечқурун йўл ёқасидаги отеллардан бирида тўхтайди. Фақат ҳамма нарса режага кўра бўлавермайди.

Ришат Шайхитдинов, саёҳатчи:

- Баъзида йўл йўқ, трасса расво бўлади. Пиёда юришга тўғри келади. Пиёда юриш эса кўп куч талаб қилади, тезлик йўқолади. Чарчайсиз. Манзилга режа қилган вақтингиздан анча кеч, қош қорайганда етиб борасиз. Баъзида кўчада тунашга тўғри келади. Ҳатто туни билан юрган вақтларим ҳам бўлган.

Яқин келажакда саёҳатчи лонгбордидан фойдаланиб Қирғизистон, Ўзбекистон ва ҳатто Афғонистонга бориш ниятида.