Қозоғистонликлар даромади 12 фоизга ортди

Қозоғистонликлар даромади 12 фоизга ортди

Қозоғистон фуқаролари ўртача 221 минг тенге маош олади. Ранкин.кз мутахассислари статистика маълумотларига асосланиб аҳоли маошини ҳисоблаб чиқди. Бу кўрсаткич шаҳар аҳолиси учун тўғри. Қишлоқ аҳлига келсак, ўртача маош 161 минг тенгега тенг.

Пул тушумларига кўра мегаполислар пешқадам. Пойтахтда бу кўрсаткич салкам 276 минг тенгени ташкил қилади, Алматида 246 мингдан зиёд. Қарағанди вилояти ҳам у қадар орқада эмас. Маълум бўлишича, энг кам маош Туркистон ва Жамбил вилоятлари ҳамда Чимкент шаҳрида. Айни вақтда, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси маошидаги фарқ 40 фоиздан 38 фоизга қисқарди.

Абдумалик Сарманов таржимаси