Рим Папаси Франциск Қозоғистон сари парвоз қилди

Рим Папаси Франциск Қозоғистон сари парвоз қилди

Ватикан Рим Папаси Қозоғистонга йўл олганини маълум қилди.  Vatican News ахборот портали берган маълумотга кўра, Понтификнинг мамлакатимизга сафари «Тинчлик зиёрати» деб аталган. Рим-Католик черкови раҳбари барча диндорларни дуо ўқишга чақирди ва Съездда иштирок этиш кўплаб дин етакчилари билан мулоқот имконияти эканлигини таъкидлади. Рим Папасининг самолёти Рим халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилган. У кечки соат олтиларда манзилга етиши кутиляпти. Эслатамиз, Рим Папаси Франциск Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига кўра мамлакатга келяпти. Понтифик  Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчиларининг 7-съездида иштирок этади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.