Президент Қозоғистон аҳлини муқаддас ийди Қурбон байрами билан табриклади

Президент Қозоғистон аҳлини муқаддас ийди Қурбон байрами билан табриклади

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон аҳлини муқаддас ийди Қурбон байрами билан табриклади. Бу кун яратувчанлик, эзгулик ва мурувват тимсоли ҳисобланади. Унда муҳтожларга ёрдам бериш халқимизнинг авлоддан авлодга ўтиб келаётган одатига айланган, дея таъкидлади Давлат раҳбари. Ислом ўзаро ҳурмат, яқинларга ғамхўрлик, ҳамжиҳатлик ва бирликка чақиради. Айнан шундай бебаҳо қадриятлар туфайли халқимиз жипслашиб бораяпти. Мамлакатда барқарорлик, жамиятда ҳамжиҳатлик мавжуд экан, биз ҳар қандай синовларни енгиб ўтамиз, стратегик мақсадларга эришамиз, дея таъкидлади Қозоғистон Президенти.

Абдумалик Сарманов таржимаси