Қозоғистон полвони Американинг машҳур шоусида қатнашди. Сергей Цирульников America’s Got Talent шоусида қатнашиб, кейинги босқичга чиқди. Унинг куч ишлатиладиган номерлардан иборат чиқиши мухлислар ва ҳакамларни лол қилди. Қозоғистонлик полвон саҳнада қўли билан тахта ва товага мих қоқди, занжирларни узиб ташлади ҳамда қўли билан эгган тақаларни ҳакамларга совға қилди. Таъкидлаш лрозимки, Сергей Цирульников – Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган, Қозоғистонда олти карра рекорд ўрнатган инсон. Куч ишлатиладиган номерлар бўйича тўртта жаҳон рекордини ўрнатган. Хориждаги турли спорт тадбирларида қатнашган. 34 мамлакатга бориб, Қозоғистон маданияти ва санъатини намойиш қилган.
Сергей Цирульников, полвон:
– Америкага мени 3 ой аввал таклиф қилишганди. АҚШдан ташқари Германия, Британия, Хитойга ҳам чақиришган. Япониядаги шоуга таклиф этишган. Яъни менинг саҳнага чиқиш имкониятларим кўп. Лекин ўзим Американи танладим. Бу шоу дунёдаги 120 миллион кишилик аудиторияга эга энг машҳур кўрсатув. Асосий мақсад шунчаки кучимни кўрсатиш эмас, мамлакатимизнинг куч ишлатиш маданиятини намойиш этиш, ботирларимиз, Ҳожимуқоннинг меросини тақдим этиш бўлди. Америкалик томошабинлар илиш кутиб олишди, бу эса хорижликларнинг маданиятимизга, ботирларимиз тарихига қизиқишини кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.