Юк айланмасини ошириш учун: Қуриқ порти денгиз туби чуқурлаштириляпти

Юк айланмасини ошириш учун: Қуриқ порти денгиз туби чуқурлаштириляпти

Қозоғистонда Каспий денгизидаги Қуриқ порти тубини 5 метрга чуқурлаштириш ишлари бошланди. Лойиҳа 2026 йил июнигача давом этади. Транскаспий йўналишини ривожлантиришга қаратилган стратегик мақсад доирасида юк айланмасини ошириш ва транзит оқимларни жалб этиш кўзда тутилган. Таъкидлаш лозимки, Каспий соҳилида иккита йирик лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Ақтау портида контейнер хаби ва Қуриқ портида «Саржа» кўп вазифали денгиз терминали қуриляпти. Улар «Ақтау денгиз порти» махсус иқтисодий хонасига киритилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси