Қозоғистоннинг рақамли ечимлари Сунъий интеллект саммитида юқори баҳоланди

Қозоғистоннинг рақамли ечимлари Сунъий интеллект саммитида юқори баҳоланди

Қозоғистон сунъий интеллект соҳасида катта салоҳиятга эга. Мамлакатда барча соҳаларда нейротармоқларга оид янги лойиҳалар ишлаб чиқиш ва уларни ҳаётга табиқ этиш бўйича ишлар амалга ошириляпти. Каналимизга берган интервьюсида Франциянинг Қозоғистондаги элчиси Сильван Гиоге таъкидлашича, Парижда бўлиб ўтган сунъий интеллектдан фойдаланиш борасидаги Бутунжаҳон саммитида хорижий делегациялар Қозоғистоннинг бу йўналишдаги фаолиятини юқори баҳолади. Таъкидлаш лозимки, ушбу тадбирда Марказий Осиёдан фақат бизнингн республика қатнашди. Унда мамлакатнинг аҳолига, бизнесга давлат хизматлари кўрсатиш рақамли ечимлари, Alem.AI халқаро маркази бунёд этиш лойиҳалари намойиш қилинди. Бундан ташқари, Қозоғистон  Сунъий интеллект бўйича глобал ҳамкорликка қизиқиш билдирди.

Сильван Гиоге, Франциянинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси:

- Одамлар учун хизмат қилувчи барқарор сунъий интеллект тўғрисида баёнот - Париж саммитининг асосий натижаси бўлди. Чунки биз сунъий интеллект очиқ, шаффоф, ишончли бўлиши, уни бошқариш тарафдоримиз. Қозоғистон дунёнинг турли қисмларидан бўлган яна 60 тача давлат билан биргаликда бу баёнотни қўллаб-қувватлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси