Янги Конституция
лойиҳасида фуқароларнинг рақамли соҳадаги ҳуқуқларини муҳофаза қилиш давлат
зиммасига юкланади. Фуқароларнинг ўзаро алоқалари, электрон коммуникациялар, шахсий
маълумотлар хавфсизлигини муҳофаза қилиш кучайтирилади. Бу эса шахсий турмуш
сирлари сақланишини таъминлайди. Айни вақтда, фуқароларнинг рақамли молиявий
маълумотлари хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилди. Мутахассислар фикрича, бу
рақамли технологиялар туфайли юз бериши мумкин бўлган салбий эҳтимолларни
камайтиради.
Қуат Байғўжаев,
Конституциявий комиссия аъзоси:
- Умуман олганда,
Конституция лойиҳасида ҳуқуқлар ва эркинликлар камайтирилмайди, фақат уларни технологик
ўзгаришларга мослаштириш фуқаролар учун ўта муҳим, деб ҳисоблайман. Рақамли
соҳа бугунги кунда жамият ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. Шунинг учун
фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш фақат офлайн эмас, онлайн майдонда ҳам
муҳим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

