Марказий Осиё йирик транспорт-логистика хабига айланиши мумкин. Қозоғистон Транскаспий
халқаро транспорт йўналиши, очилаётган янги йўлаклар имкониятларидан
фойдаланган ҳолда шу мақсадни рўёбга чиқариш ниятида. Астанада бўлиб ўтаётган
Осиёда хавфсизлик ва ҳамкорлик форумида сўзга чиққан республика Ташқи ишлар
вазири Мурат Нуртлеу таъкидлашича, Қозоғистон Марказий Осиё гидро-энергетика консорциуми
ташкил этишни таклиф қилади. Бу орган минтақада сув етишмаслиги муаммосини ҳал
қилади, захиралар оқилона тақсимланишига эришилади. Марказий Осиё давлатлари
бошқа чорловларга ҳам биргаликда жавоб бериши зарур. Афғонистонда тинчлик ва
барқарорлик юзага келса, хавфсизлик таъминланади. Бунинг учун Алматида Марказий Осиё ва Афғонистонни
барқарор ривожлантиришга қаратилган БМТ хаби очилиши керак.
МУҲАММАД ҲАСАН ШАЙХ АЛ-ИСЛОМИЙ, ЭРОН ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ СИЁСИЙ ВА
ХАЛҚАРО ТАДҚИҚОТЛАР ИНСТИТУТИ ПРЕЗИДЕНТИ:
- Бугунги кунда Шарқ тобора жозибадорлик кашф этмоқда, кўпчиликнинг нигоҳи Шарққа тикилган. Бунда Қозоғистоннинг алоҳида ўрни бор. Чунки мамлакатингиз шарқни ғарб, шимолни жануб билан боғлайди. Қозоғистон фаровонлик ва тараққиёт йўлидан бораётган нуфузли давлатлар қаторига кирди, десам муболаға бўлмайди. Мамлакатингиз раҳбариятининг фаоллигини ҳисобга олсак, қисқа муддатда мақсадларга эришиши аниқ. Қозоғистон барқарор тараққиёт мақсадлари ва адолатли жамият шакллантириш нуқтаи назаридан жаҳон саҳнасида муҳим ўрин тутади.
ПЭК ЖУ ХЕН, «EURASIA21FORUM» РАИСИ ЎРИНБОСАРИ, /КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ/:
– Қозоғистон халқаро ҳамжамият ва халқаро иқтисодиётга нисбатан ўз фикрига эга давлат. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев раҳбарлигида Қозоғистон ҳукумати жиддий ижтимоий-иқтисодий муаммоларга эътибор қаратмоқда. Муваффақиятли иш юритяпти. Қозоғистон Марказий Осиё ва Евроосиёнинг марказий давлатига айлана олади. Жаҳонда тинчлик ўрнатиш бўйича ҳам Қозоғистон кўп ишларни амалга оширяпти. Масалан, жаҳон эътиқодлари етакчиларини тўплади. Бу жуда муҳим. Дунёдаги турли зиддиятлар сабабли ҳам бундай иш юритиш керак. Шу сабабли бундай тадбирлар мулоқот ва муаммоларни ҳал этиш учун керак.
Эслатамиз, Астанада Осиёда хавфсизлик ва ҳамкорлик форумида ўтказиляпти. Унда жаҳоннинг 25 давлатидан 60 эксперт қатнашмоқда. Анжуман мунозараларида ўзгараётган дунёда Осиёни нималар кутяпти, минтақа барқарор ривожланиши учун нима қилиш керак, каби саволлар жавоби устида фикр юритиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси