Қозоғистон Жанубий ва
Жанубий-Шарқий Осиё ҳамда
араб давлатларидан
келувчилар учун жозибадор нуқтага айланяпти. Уларни тоғ-чанғи курортлари, фаол таътил, тарихий жойлар, ўзига хос қозоқ маданияти ўзига жалб этади. Мамлакатимизда тадбиркорлик, экологик, тиббий, оилавий туризм каби бошқа турлар ҳам таклиф этилади. Сўнгги вақтда оилавий туризм хорижликларга мақбул
бўляпти. Астанада ҳар йили
ўтказиладиган халқаро форумда мутахассислар таъкидлашича, янги йўналишлар очилиши Қозоғистонга сайёҳлар
оқимининг мунтазам ўсиши ва соҳа рақобатбардошлигини таъминлайди. Тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида мамлакатга 7,5 миллион нафар саёҳатчи ташриф буюрган. Тобора кўпроқ Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Германия ва Жанубий Корея фуқаролари Қозоғистонда дам олиш истагини билдирган. Таиландда ҳам қизиқиш ортиб боряпти.
Канчана Синг-Удом, минтақавий туризм бошқармаси директори, Таиланд:
– Ҳозир Таиландда Қозоғистонга саёҳат
оммалашди. Юртдошларимиз
тоғларни, табиатни, қорни
яхши кўради. Бевосита авиарейслар борлиги, виза талаб қилинмаслиги қўл
келяпти. Фуқаролар Қозоғистон тўғрисидаги маълумотларни мамлакатингизга борган,
таассуротларини ижтимоий тармоқларда баҳам кўрган инфлюенсерлар ва машҳур
кишилардан олади. Булар ҳаммаси бошқаларни ҳам Қозоғистонга келишга
илҳомлантиради.
Ер-али Тилеуов, туроператорнинг пойтахт офиси раҳбари:
– Биз учун Хитой, Ҳиндистон, БАА билан ишлаш муҳим. Монголия ҳам бизга,
бозоримизга қўшилди. Манғистау вилояти билан ишлаш самарали. Чунки йил сайин қизиқиш ортиб боряпти. Ҳар ёзда янада кўпроқ одам келмоқда. Шунингдек, хорижлик сайёҳлар Бурабайга тез-тез келади. Қизиқиш билдирган шахслар, давлатлар кўп. Япония бозори ҳам истиқболли.
Абдумалик Сарманов таржимаси

