Рақамли саводхонлик ҳақидаги илк комикс тақдим қилинди

Рақамли саводхонлик ҳақидаги илк комикс тақдим қилинди

У рақамли саводхонлик масаласига бағишланган ва Европа тажрибаси асосида ишланган. Китобда Қайсар исмли суперқаҳрамон интернет оламида хавфсизликнинг асосий қоидалари билан ўртоқлашади. Ифодали ҳикоядан иборат видеода тасвирланган ботирнинг кичик саргузашти 6 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган. Нашр тахминан 500 нусхада чиқарилган. Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги вакиллиги асар яратилишига кўмак кўрсатди.

Кестутис Янкаускас, Европа иттифоқининг қозоғистондаги элчиси:

– Интернет ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. Албатта, фарзандларимиз бутунжаҳон тармоғидан кўпроқ ахборот олишини истардик. Шу билан бирга, уларни исталмаган ва кераксиз ахборотлардан ҳимоя қилишимиз лозим.

Бек-Ата Даниял, сценарий муаллифи:

– Бир персонажим бор эди, бу – Қайсар, Тенгрининг ўғли. Аммо уни бироз қайта ишладим. Қайсар сеҳрли интернет оламидан келган йигитга айланди. Биз фақат бешта саҳифани тайёрладик. Тушуниш осон. Менимча, болаларга ёқади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси