Иккита фильм Францияда прокатга чиқарилади

Иккита фильм Францияда прокатга чиқарилади

Қозоғистонда ишлаб чиқарилган иккита фильм Францияда катта прокатга чиқади. «Адемоки таълими» ва «Штурм» артхаус картинаси машҳур режиссёр Адилхан Ержановга тегишли.

 

Биринчи картина ўз орзусини рўёбга чиқариш учун таълим олишни истаган мигрант қиз ҳақида. Иккинчи фильмдаги драматик воқеалар қишлоқ мактабида юз беради. Номаълум гуруҳ ўқувчиларни гаровга олади. Таъкидлаш лозимки, бу драма қатор халқаро мукофотларни олган. Намойиш ташкилотчилари ушбу фильмлар француз киномухлисларига маъқул келади, деган умидда.

Абдумалик Сарманов таржимаси