Инвестлойиҳалар маблағи доирасида рўёбга чиқарилаётган 286 та маҳаллий корхона 9,9 триллион тенгели импорт ўрнини босувчи маҳсулот беради. Ulttyq Ónim кўргазмасида Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов таъкидлаганидек, жорий йилда 165 та лойиҳа рўёбга чиқарилиши кутиляпти. Лойиҳалар атрофида кичик ва ўрта бизнесга оид компаниялар камари шаклланади. Уларнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши сўнгги беш йилда 27 фоиздан 35 фоизгача кенгайди. Ишлаб чиқариш ҳажми икки марта ошди ва 30 триллион тенгега етди.
Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Давлат раҳбари эълон қилган кичик ва микробизнес субъектларини текширишга қўйилган мораторий бизнес юритиш осонлашуви шаклида ижобий натижа кўрсатди. Энг истиқболли йўналишлардан бири – импорт ўрнини босувчи товарлар яратиш. Зеро, фақат ўтган йили қайта ишлаш саноатида импорт 38 миллиард долларни ташкил қилди. Бу эса ишлаб чиқарувчилар ўз бизнесини ривожлантириши, янги товарлар чиқаришга инвестиция киритиши учун яхши имконият.
Жорий йилда Ulttyq Ónim кўргазмасида 350 та компания қатнашяпти. Улар орасида давлат ёрдамини олган Қозоғистондаги микро, кичик ва ўрта бизнес вакиллари бор. Ташкилотчилар таъкидлашича, уларнинг ҳар бири кўргазмада ўз маҳсулотини тақдим этиши ҳамда бизнес-ҳамкорлар топиши мумкин. Тадбир доирасида музокаралар ва турли мастер-класслар ўтказилди, шунингдек, франчайзинг компаниялар форуми ташкил қилинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.