Қозоғистонда абсолют рекорд

Қозоғистонда абсолют рекорд

70 миллион тенге, 43 минг томошабин. Жеймс Кэмероннинг машҳур кинолентаси Голливуд картиналарини дубляж қилиш бошланганидан буён шундай кўрсаткичга эришган дастлабки фильм бўлди.

- Қозоқчаси борлиги яхши. Тилимиз ҳам жадал ривожланади. Давлат тилида кўпроқ фильмлар кўрсатиш керак, деб ўйлайман.

- Жуда ёқди. Биринчи қисмини деярли эслай олмайман, иккинчиси ажойиб. Фақат охири яхши бўлмади.

Дубляж устида 40 киши ишлаган. Ҳаммаси – қозоғистонликлар. Таъкидлаш лозимки, жамоа 40 та фильмни қозоқ тилида овозлаштирган. 2022 йилда давлат маблағи эвазига 3 та фильм - «Қора қоплон: Ваканда абадий» ҳамда «Аватар»нинг икки қисми дубляж қилинди. Иккинчи фильм учун 29 миллион тенге сарфланган.

Олег Рябченко, Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги матбуот котиби:

- Биз касса тушуми харажатларни тўлиқ қоплай олишини кўриб турибмиз. Лекин бу ерда фильм берадиган мультипликатив самарани ҳам ҳисобга олиш зарур. Биринчидан, қозоқ тили оммалашади, иккинчидан, биз сифатли хорижий фильмларни тақдим эта оламиз. Аввал бундай имконият йўқ эди. Ҳозир давлат ёрдам беряпти. Учинчидан, сўз захираси кўпаяди, томошабин дунёқараши кенгаймоқда. 

Абдумалик Сарманов таржимаси