Рақамли фалокат: ижтимоий тармоқларда глобал муаммо кузатилди

Рақамли фалокат: ижтимоий тармоқларда глобал муаммо кузатилди

Рақамли қиёматдан сўнг ижтимоий тармоқлар тиклана бошлади. Кенг кўламдаги муаммолардан кейин Facebook, WhatsApp ва Instagram ишини қисман тиклади. Экспертлар таъкидлашича, интернет-майдончаларнинг тўлақонли ишлашига йўналтирилган фаолият давом этяпти. Улар салкам 6 соат давомида ўчиб қолганди. Жаҳондаги миллионлаб фойдаланувчилар бу ҳақда маълум қилди. Фалокат кечки соат тўққиз атрофида юз берди. Муаммо сабаби номаълумлигича қолмомқда. Баъзи экспертлар уни Facebook серверлари билан боғламоқда. Бу майдонча учун 2008 йилдан буён юз берган энг улкан муаммо. Мутахассислар фикрича, кўрилган зарарни аниқ ҳисоблаш қийин. Лекин энг йирик ижтимоий тармоқлар узилишлар туфайли камида 160 миллион доллар даромадидан айрилгани айтилмоқда.

Кандид Вуест, Киберхавфсизлик бўйича эксперт:

- Албатта, аввал ҳам компаниялар протоколларига ҳужумлар юз берган. Яъни, бундай ҳолатлар камдан кам бўлади деёлмаймиз. Бироқ бу сафаргиси, катта эҳтимол билан, кимнингдир қинғирлиги эмас. Шунчаки улкан оқибатларга олиб келган инсон хатоси.

Абдумалик Сарманов таржимаси