Бундай ташаббусларнинг ҳар бири ортида эса сайловчиларнинг ният ва истаклари турибди, дея таъкидлади палата раиси. Сессия қисқа бўлгани билан сермазмун бўлди, дея қўшимча қилди Ерлан Қўшанов. Халқ вакиллари 31 қонун қабул қилди. Мажилисменлар уларнинг учдан бир қисмини ўз ташаббуси билан илгари сурди. Улар қаторида Жамоат назорати тўғрисида, Ноқонуний ўзлаштирилган активларни қайтариш тўғрисида, Йўл ҳаракатини ташкил қилиш тўғрисида, Суюлтирилган газ айланмаси ва уй-жой-коммунал хизмат тўғрисида қонунлар бор. Олий аудиторлик палатаси ҳисоботи тингланди. Эслатамиз, янги таркибдаги Мажилиснинг биринчи сессияси 29 март куни бошланганди.
Ерлан Қўшанов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси раиси:
- Сессия ниҳоясига етмоқда. Олдинда минтақалардаги иш, аҳоли билан учрашувлар бор. Биз ҳар бир шаҳарга, олислардаги ҳар бир қишлоққа етиб бборишимиз зарур. Асосий мақсадимиз – халқ билан бирга бўлиш, муаммоларни ҳал этиш, минтақалар билан алоқаларни мустаҳкамлаш. Ёзда олиб борилган ишлар келгуси сессия ишига ижобий таъсир кўрсатади, деб ҳисоблайман.
Абдумалик Сарманов таржимаси