Қозоғистон Ўзбекистонда етиштирилган қовун-тарвузнинг асосий импортчисига айланди. Статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, ярим йилда қўшни мамлакат миришкорлари 14 давлатга полиз маҳсулоти юборган, даромад 7 миллион 400 минг долларни ташкил қилган. Жами 22,8 минг тонна маҳсулот сотилган. Шунинг деярли ярмини қозоғистонликлар харид қилган. Ўтган йилга нисбатан қовун-тарвуз экспорти 5 марта ортган.
Басима Сарманова таржимаси