Хитойдаги савдо миссияси доирасида Қозоғистон бизнеси 20 миллион доллар кўламида шартнома имзолади. Мамлакат ишлаб чиқарувчилари Осмон ости мамлакатининг Цзянсу вилоятига қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб беради. Макарон ва қандолат маҳсулотлари, чорва учун озуқа экспорт қилинади. Шартномалар Нанкин шаҳрида ўтказилган «Қозоғистон – Цзянсу» форумида имзоланди. Икки давлат бизнес доиралари учрашувида савдо, ишлаб чиқариш ва инвестиция имкониятлари намойиш қилинди.
Арман Шаққалиев, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири:
– Биз Хитойнинг Цзянсу вилоятига тадбиркорлик алоқалари боғлаш учун бордик. Бу ҳудуд умумий қиймати 552 миллион доллар бўлган товар импорт қилади. Қозоғистон компаниялари Цзянсуга товар экспорт қилиш учун яхши имкониятларга эга.
Абдумалик Сарманов таржимаси.