Қозоғистон ветеринария хавфсизлиги хабига айланиши мумкин

Қозоғистон ветеринария хавфсизлиги хабига айланиши мумкин

Халқаро эпизоотик бюро мамлакатимизнинг турли жондорлар касалликлари олдини олиш бўйича амалга ошираётган ишларини юқори баҳолади. Республика чорва молларини тўлиқ вакцинациялаб, ҳудудини оқсимдан озод зона, деб эълон қилишга тайёрланяпти. Бир йилдан кейин мамлакатда бу касалликка қарши самарали препарат ишалб чиқариш йўлга қўйилади. Лойиҳа муваффақиятли амалга ошса, Қозоғистон ўз ҳудудида минтақа эҳтиёжини таъминлай оладиган вакциналар банки ярата олади. Халқаро эпизоотик бюро маълум қилишича, хавфсизликка киритилган инвестиция мамлакат озиқ-овқат суверенитетини мустаҳкамлайди ва иқтисодиётга ижобий таъсир кўрсатади.

Моник Элюа, халқаро эпизоотик бюро бош директори:

- Менимча, Қозоғистоннинг устун жиҳатлари кўп, оқсимга қарши вакциналашни ривожлантиришда, ветеринария фармакологиясида хусусий сектор билан ҳамкорлик қилиш мол бошини сақлаб қолиш учун самарали йўқ. Шу билан бирга, ўз эмлаш дастурлари учун сифатли маҳсулотга муҳтож қўшни давлатларга ҳам хизмат кўрсатиш фойдали бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси