Пойтахтда эпидемиологик вазият яхшиланяпти. Ёзнинг сўнгги ойи ва сентябрга нисбатан коронавирус тарқалиши уч ярим марта пасайди. Шаҳарда пандемия даврида беморларни даволаш учун 16 стационар ишлаб турган бўлса, ҳозир улардан 7 таси қолди. Салкам 4 минг ўрин 990 тагача қисқартирилди. Уларнинг 58 фоизи банд. Жонлантириш бўлимларида 44 фоиз ўринлардан фойдаланиляпти. Пойтахт аҳолисининг вакцина олиши мумкин бўлган қисми асосан коронавирусга қарши эмланди. Лекин, экспертлар фикрича, ҳозирча COVID-19 ни узил-кесил мағлуб қилдик дейишга эрта.
Тимур Муратов, Жамоат саломатлигини сақлаш бошқармаси раҳбари, Нур-Султон шаҳри:
- Шу кунларда 84 та вакцинация пункти ҳамда эмлаш бўйича мобиль бригадалар ишлаб турибди. Ўз вақтида қилинган эмлаш ва жамоавий иммунитет шаклланиши оқибатида пойтахтда касалланиш ҳолатлари камайди. Биз аста-секин аввалги яшаш тарзига қайтяпмиз. Карантин чоралари енгиллаштирилмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси