Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда 2 минг 719 одамда коронавирус аниқланди. 665 ҳолат Алмати шаҳрида. Иккинчи ўринда – Нур-Султон шаҳри: 436 одам хасталанган. Учинчи ўринда Алмати вилояти – минтақада 251 бемор таҳлили ижобий натижа берди. Шу билан бирга ўтган суткада Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон ва Қарағанди вилоятларида ҳам икки юз нафардан зиёд бемор аниқланди. Коронавирус тарқала бошлаганидан буён хасталанган қозоғистонликлар сони 290 мингга яқинлашди. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, бугунги кунда 38 минг 620 одам Ковид-19 га қарши даволаняпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси