Чехияда Қозоғистондаги ижтимоий ислоҳотлар муҳокама қилинди

Чехияда Қозоғистондаги ижтимоий ислоҳотлар муҳокама қилинди

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко халқаро конференцияда хорижлик сиёсатчилар, олимлар ва экспертларни Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқига Мактубида тилга олган мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари билан таништирди.

Роман Василенко, Қозоғистон Республикаси ТАШҚИ ИШЛАР вазири ўринбосари:

- Таъкидлаш лозимки, конференцияда ижтимоий масъул давлатни бунёд этишнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинди. Масалан, ижтимоий масъулиятли бизнес, соғлиқни сақлаш, пенсия тизими. Очиғини айтганда, Қозоғистон қатор йўналишларда бу давлатларга нисбатан илгарилаб кетганидан мамнун бўлдим. Шу жумладан, рақамлаштириш бўйича ҳам. 

Анжуманда олти давлат – Польша, Чехия, Венгрия, Словакия, Швеция ва Қозоғистон экспертлари қатнашди. Улар ўз мамлакатларининг ютуқлари ҳамда ижтимоий ислоҳотларни рўёбга чиқариш жараёнида дуч келган муаммолар ҳақида сўз юритди. Иштирокчилар сифатли тиббий суғурта билан таъминлаш, пенсия тизимини ривожлантириш, давлат хизматларини рақамлаштириш тўғрисида фикр билдирди. 

Корнелл Сванте, Марказий осиё ва Кавказ институти директори (Швеция):

- Қозоғистон фаол ривожланишда давом этяпти ва кўплаб дастурларни рўёбга чиқаряпти. Ижобий ўзгаришлар қаторида таълим тизимидаги янгиликларни кўрсатиш мумкин. Юксак стандартлар асосида педагоглар тайёрланди. «Бўлашақ» дастури ҳам муҳим. Қозоғистон университет ва заковат мактабларига катта инвестиция киритди, улардаги ўқувчилар катта муваффақиятларга эришмоқда.

Чехиядаги Қозоғистон элчихонасининг шу каби конференцияларни яна бошқа мамлакатларда ўтказиш таклифини қатор давлатлар маъқуллади. Яқинда Вена ва Брюсселда тадбирлар ташкил қилинади. Якуний учрашув учун Қозоғистон танланди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси