Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Александр Стубб телефон орқали суҳбатда қозоқ-фин ҳамкорлиги истиқболларини муҳокама қилишди. Фин томони ташаббуси билан бошланган фикр алмашинувида Давлат раҳбари савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш фикрида эканлигини кўрсатиб ўтди. Икки томонлама алоқаларга қўшимча туртки бериш учун Александр Стуббжорий йилда Қозоғистонга келишга тайёрлигини тасдиқлади. Томонлар олий даражадаги музокаралар ўта муҳимлигини таъкидлашди. Натижада, қозоқ-фин ҳамкорлиги янги даражага кўтарилиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

