Президент Улитау вилоятини мажмуавий ривожлантириш дастурини маъқуллади

Президент Улитау вилоятини мажмуавий ривожлантириш дастурини маъқуллади

Президент 2022-2026-йилларга мўлжалланган Улитау вилоятини мажмуавий ривожлантириш дастурини маъқуллади. Давлат раҳбари вилоят ҳокими Берик Абдиғалиули билан учрашганидан сўнг шундай маълумот тарқатилди. Улитау минтақаси иқтисодиётини диверсификациялашга мўлжалланган муҳим ҳужжат 240 дан зиёд чора-тадбирни ўз ичига олган. Минтақада 132,8 минг квадрат метр уй-жой қурилиши режалаштирилган. «Шинам мактаб» миллий пилот лойиҳаси доирасида 11 та ўрта  мактаб ва 8 та боғча қурилиши мўлжалланмоқда. Аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш ниятида туман марказлари ва овулларда 26 та даволаш маскани қурилади.

Берик Абдиғалиули, Улитау вилояти ҳокими:

- Иш энди бошланяпти, Энг муҳим масала: Қизил Ўрда-Жезқазған- Қарағанди йўли қурилиши. Улитау-Арқалиқ йўлининг аҳамияти ҳақида ўйлаш керак. Ичимлик суви қувурлари ётқизиляпти. Ҳукумат билан бирга амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бердик. Мажмуавий режада Жезқазған шаҳрида туғруқхона қуриш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Улитау туманида шифохона бунёд этилади.  

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.